Қобийса ибн Ҳулбнинг отасидан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга имом бўлар эдилар ва (намозни битиргач), ҳар икки томонлари билан: ўнг томонлари билан ҳам, чап томонлари билан ҳам (меҳробдан) қайрилаверар эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мавлоси (озод этилган кули) Савбондан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни адо қилиб қайрилмоқчи бўлганларида уч марта истиғфор айтар эдилар, кейин эса: «Антас-салом ва минка-с-салом, таборакта йа зал-жалали вал-икром») дер эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам салом бергач, «Аллоҳумма анта-с-салом ва минка-с-салом, таборакта, зал-жалали вал-икром» («Ё Аллоҳим! Салом (офат ва айблардан мубарро, холи) Сенсан, саломат Сендандир (бергувчи ҳам, олгувчи ҳам Сенсан). Эй Жалол ва икром соҳиби! Сен табораксан - Сенинг қудсиятинг олий ва тенгсиздир!») дейдиган миқдорда ўлтирар эдилар, холос».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Саломни ҳазф қилмоқ (мад қилган ҳолда чўзмаслик) суннатдир».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозда тўғриларига қараб битта салом берар эдилар, кейин, ўнг томонларига озгина мойил бўлар эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)дан ривоят. қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ, Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ» деб ўнг томоиларига ва чап томонларига салом берар эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам (ташаҳҳудга) ўтирганларида ўнг қўлларини тиззалари устига қўяр, дуо қиларкан, бош бармоқларидан кейинги (шаҳодат) бармоқларини кўтарар эдилар, чап қўлларини ёйиб тиззаларининг устига қўяр эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Аббос ибн Саҳл Ас-Соидийдан ривоят қилинди; айтди: «Абу Ҳумайд, Абу Усайд Саҳл ибн Саъд ва Муҳаммад ибн Маслама тўпланишиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намозларини музокара қилдилар. Абу Ҳумайд айтди: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намозларини энг яхши билган кишингиз менман. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ташаҳҳудга (мана бундай) ўтирдилар: чап оёқларини (букиб) ётқизиб (устига ўтирдилар), ўнг оёқларининг сиртини (устини) қиблага қаратдилар, ўнг қўлларини ўнг тиззалари устига, чап қўлларини чап тиззалари устига қўйдилар, бармоқлари, яъни шаҳодат бармоқлари билан ишора қилдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Воил ибн Ҳужр (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намозларини кўраман, деб Мадинага келдим. Ўтирганларида — яъни ташаҳҳуд учун ўтирганларида - чап оёқларини ётқизиб, чап қўлларини қўйдилар - яъни чап сонларининг устига қўйдилар, — ўнг оёқларини тик тутдилар (чап оёқларининг устига ўгирдилар)».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Ташаҳҳудни махфий айтмоқ суннатдир».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ