Саломни чўзмаслик суннат эканлиги
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Саломни ҳазф қилмоқ (мад қилган ҳолда чўзмаслик) суннатдир».
Али ибн Хужр, ушбу ҳадисни Ибнул-Муборак бундай деб тафсир қилганини айтади: «Яъни саломни мад қилган ҳолда чўзмасликдир».
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.
Илм аҳли шуни мустаҳаб кўрган.
Иброҳим Ан-Наҳоийдан бундай деб айтгани ривоят қилинган: «Такбир - жазм ва салом жазмдир». (Қатъий ва аниқ).
Яъни такбир ва саломда мад қилинмайди ва охири сокин (сукунли) қилинади. Ҳофиз ибн Ҳажар, «Ат-талхис», (184-саҳифа)да бундай дейди: «Саломни ҳазф қилмоқнинг маъноси - уни қаттиқ айтмоқдир». «Салом - жазмдир» сўзидан кўзда тутилган маъно ҳам шудир. (Жазм - қатъий, аниқ, муқаррар маъносидадир. (Таржимон).
Ҳикл - Ал-Авзоъийнинг котиби эканлиги айтилади.
Дўстларигиз билан улашинг!