Ўнг томон билан ёки чап томон билан ўгирилмоқ
Қобийса ибн Ҳулбнинг отасидан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга имом бўлар эдилар ва (намозни битиргач), ҳар икки томонлари билан: ўнг томонлари билан ҳам, чап томонлари билан ҳам (меҳробдан) қайрилаверар эдилар».
Бу бобда Абдуллоҳ ибн Масъуд, Анас, Абдуллоҳ ибн Умар ва Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳум)дан ҳам ҳадис ривоят қилинган.
Ҳулбнинг ҳадиси ҳасан.
Илм аҳлииннг наздида амал шу ҳадис асосидадир.
(Имом) икки томоннинг биронтаси билан қайрилиши мумкин. Хоҳласа ўнг томони, хоҳласа чап томони билан қайрилади.
Ҳар икки ҳадис ҳам Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳиҳ тарзида ривоят қилинган.
Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу)дан бундай деб айтганлари ривоят этилади: «Ҳожати ўнг томондан бўлса, ўнг томони билан туради. Агар ҳожати чап томондан бўлса, чап томони билан қайрилади».