Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозда тўғриларига қараб битта салом берар эдилар, кейин, ўнг томонларига озгина мойил бўлар эдилар».

Бу бобда Саҳл ибн Саъддан ҳадис ривоят қилинган.

Оиша (розияллоҳу анҳо)нинг ҳадисини марфуъ сифатида ёлғиз шу важҳдан биламиз.

Муҳаммад ибн Исмоъил (Ал-Бухорий): «Шом халқи Зубайр ибн Муҳаммаддан мункар ҳадислар ривоят қилишади; ироқликларнинг ундан қилган ривояти мақбулроқ», дейди.

Муҳаммад, Аҳмад ибн Ҳанбалдан нақл этиб, бундай дейди: «Худди, улар (Шом халқи)нинг олдига келган Зуҳайр ибн Муҳаммад Ироқда (ҳадислар) ривоят қилган киши эмасдек, гўёки у номи бошқа қўйиб олинган кишидекдир»... Айрим илм аҳллари намозда салом бермоқ ҳақида бундай дейдилар: «Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан келган ривоятларнинг энг тўғриси - икки саломдир». Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан илм арбоблари ва саҳобаларидан кейин келган тобиъийн уламосининг кўпчилиги шуни (икки саломни) таржиҳ этганлар (маъқуллаганлар)».

Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан, тобиъийндан ва бошқалардан баъзи кишилар, фарз намозларида бир салом берилади, деган фикрдалар.

Шофиъий: хоҳласа бир салом, хоҳласа икки салом беради», дейди.

Дўстларигиз билан улашинг!

Ҳадислар рўйхатига қайтиш