Намозда салом
Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)дан ривоят. қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ, Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ» деб ўнг томоиларига ва чап томонларига салом берар эдилар».
Бу бобда Саъд ибн Аби Ваққос, Ибн Умар, Жобир ибн Самура, Ал-Барро, Аммор, Воил ибн Ҳужр, Адий ибн Омира ва Жобир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган.
Ибн Масъуднинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан ва кейингилардан илм аҳли кўпчилигининг амали шу ҳадис асосидадир.
Суфён Ас-Саврий, Ибнул-Муборак, Аҳмад ва Исҳоқнинг қавли ҳам шудир.
Дўстларигиз билан улашинг!