Имрон ибн Ҳусайн (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўтириб намоз ўқиган кишининг намози ҳақида сўрадим. Айтдиларки, «Кимки тик туриб намоз ўқиса, шу афзалроқ. Кимки ўтириб намоз ўқиса, унга тик туриб ўқиганнинг ярмича ажр бор. Ва кимки ётиб намоз ўқиса, унга ўтириб ўқиганнинг ярмича ажр бор».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки, «Намозда эснамоқ шайтондандир ва агар бирортангизни эсноқ тутса, иложи борича қайтармоққа уринсин».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «(Намозда) тасбиҳ айтмоқ («Субҳаналлоҳ» демоқ) эркаклар учун ва чапак чалмоқ аёллар учундир».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; айтди: «Билолдан, «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозда турган пайтларида у кишига салом беришса, саломларига қандай алик олар эдилар?» деб сўрадим. «Қўллари билан ишорат қилар эдилар», деди».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Суҳайб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга учрадим. Намоз ўқиётган эканлар. Салом бердим, у киши ишорат билан саломимга алик олдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Саъд ибн Иброҳимдан ривоят қилинди; айтди: «Абу Убайда Ибн Абдуллоҳ ибн Масъуд отасидан ҳадис баён этганини эшитдим; айтдики, «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам аввалги икки ракъатда (биринчи қаъдада) ўтирсалар, худди қизиган тош устида ўтиргандек ўтирардилар». Шуъба айтди: «Кейин Саъд бир нарса демоқчи бўлиб лабларини қимирлатди. Шунда мен: «То тургунларича», дедим, у ҳам: «То тургунларича», деди.

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Зиёд ибн Илоқадан ривоят қилинди; айтди: «Муғийра ибн Шуъба бизларга намоз ўқиб берди-да, икки ракъат ўқигач, ўтирмасдан туриб кетди. Орқасидаги кишилар «Субҳаналлоҳ» дейишди, у эса уларга турингизлар деган ишорани қилди. Намоздан фориғ бўлгач, салом берди-да, икки марта саждаи саҳв қилди, (сўнг) салом берди. (Кейин) «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ана шундай қилган эдилар», - деди.

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Аш-Шаъбийдан ривоят қилинди; айтди: «Ал-Муғийра ибн Шуъба бизга намоз ўқиб берди-да, иккинчи ракъатда (ўтирмасдан) туриб кетди. Қавм унга тасбиҳ айтди, яъни «Субҳаналлоҳ» деди; у ҳам қавмга «Субҳаналлоҳ» деб тасбиҳ айтди. Намозни адо этиб бўлгач, салом берди ва ўтирган жойида икки марта саждаи саҳв қилди. Кейин уларга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам худди шундай қилганларини ва у ҳам ана шунинг учун шундай қилганини сўзлаб берди».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бетобликларида Абу Бакрнинг ортларида ўтириб, кийимларига ўралган ҳолда (қўлтиқлари остидан ўтказиб, елкаларига ташлаган ҳолда) намоз ўқидилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотлари билан якунланган (охирги) бетобликларида Абу Бакрнинг ортларида ўтириб намоз ўқидилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ