Сунани Термизий
Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам отдан йиқилдилар, бир ёнлари лат еб (ўнг томон) терилари шилинди. Бизга ўтирган ҳолда намоз ўқиб бердилар, бизлар ҳам ўтирган ҳолда у кишига эргашиб намоз ўқидик. Кейин намозни тугатгач, бизга ўгирилиб: «Имом иқтидо қилмоқлари учун имомдир» ёки «Имом иқтидо қилмоқлари учун имом қилингандир», - дедилар. - Агар у такбир айтса, такбир айтингизлар, рукуъ қилса, рукуъ қилингизлар, ўрнидан турса, турингизлар, агар: Самиъаллоҳу ли ман ҳамидаҳ деса, Роббана лака-л-ҳамд! деб айтингизлар; агар сажда қилса, сажда қилнгизлар; агар ўтириб намоз ўқиса, ҳаммангиз ўтириб намоз ўқингизлар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Толибдан ривоят қилинди; айтди: «Абу Умомадан бундай деганини эшитдим: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Уч киши борки, уларнинг намози қулоқларидан (юқори) кўтарилмайди: қочган қул, токи қайтиб келгунича; эрини ғазаблантирган ҳолда кечани ўгказган хотин; қавми ёқтирмаган имом».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАмр ибн Ал-Ҳорис ибн Мустолиқдан ривоят қилинди; айтди: «Дейилар эдики, инсонлардан азоби қаттиқ бўладигани икки кишидир: эрига осий бўлган хотин ва қавми ёмон кўрган имом».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАл-Ҳасандан ривоят қилинди; айтди: «Анас ибн Моликдан эшитдим, бундай деди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уч кишини лаънатладилар: қавми ёқтирмасдан қавмга имом бўлган кишини; эрини ранжитган ҳолда кечани ўгказган хотинни; Ҳаййа ъалал-фалаҳ!ни эшитиб туриб, сўнг унга ижобат қилмаган кишини».
Ҳадис ҳақида батафсилроқСавбондан ривоят қилинди; Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Рухсат олмасдан туриб бир кишининг уйи ичига қарамоқ ҳеч кимга ҳалол эмас. Бас, қарадими, кирган бўлади. Бир дуони, бошқаларни қўйиб, фақат ўзи учун қилган киши қавмга имом бўла олмайди, шундай қилса, уларга хиёнат эттан бўлади. Қистанган ҳолатда намозга турилмайди».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Атиййадан ривоят қилинди; айтди: «Молик ибн Ал-Ҳувайрис намозларимизга келиб бизлар билан суҳбатдош бўлиб турар эди. Бир кун намоз вақти киргач, унга: «Олдинга ўт!» дедик. Шунда айтдики, «Бирорталарингиз олдинга ўтсин, мен нима учун олдинга ўтмаганимни сизларга айтиб берайин. «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитганман: «Кимки бирор қавмни зиёрат қилса, уларга имом бўлмасин. Уларга ўзларидан бирор киши имом бўлсин», - дедилар.
Ҳадис ҳақида батафсилроқОиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Сизлардан бирортангизни намоз ўқиётиб уйқу босса, уйқуси кетгунича ётиб ухласин. Чунки бирор киши уйқусираб намоз ўқиса, истиғфор айтаман деб ўз-ўзини сўкиб қўйиши мумкин».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАнас (розияялоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; ҳадисни Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга етказиб, бундай деди: «Кечлик таом ҳозир бўлганда ҳуфтон намозига иқомат айтнлса, сизлар (аввал) кечлик таомдан бошлангизлар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам туяларига қараб ёки урғочи туяларига қараб намоз ўқидилар. У киши туяларининг устида, кетаётган томонларига юзланиб, намоз ўқийверар эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқЖобир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам мени бир иш билан юбордилар. Қайтиб келсам, у киши туяларининг устида машриққа қараб намоз ўқиётган эканлар. Саждалари рукуъларидан кўра пастроқ эди».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ