Имом ёлғиз ўзи учун дуо қилиши кароҳат эканлиги
Савбондан ривоят қилинди; Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Рухсат олмасдан туриб бир кишининг уйи ичига қарамоқ ҳеч кимга ҳалол эмас. Бас, қарадими, кирган бўлади. Бир дуони, бошқаларни қўйиб, фақат ўзи учун қилган киши қавмга имом бўла олмайди, шундай қилса, уларга хиёнат эттан бўлади. Қистанган ҳолатда намозга турилмайди».
Бу бобда Абу Ҳурайра ва Абу Умома (розияллоҳу анҳумо)дан ҳадис ривоят қилинган.
Савбоннинг ҳадиси ҳасан.
Бу ҳадис Муовия ибн Солиҳдан, Ас-Сафр ибн Нусайрдан, Язид ибн Шурайҳдан, Абу Умомадан, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган.
Язид ибн Шурайҳ, Абу Ҳурайра, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳам ривоят қилинди.
Бу ҳадисда Язид ибн Шурайҳнинг муаззин Абу Ҳайдан, Савбондан қилган ривояти иснод жиҳатдан яхшироқ ва машҳурроқ кўринади.