Абу Атиййадан ривоят қилинди; айтди: «Молик ибн Ал-Ҳувайрис намозларимизга келиб бизлар билан суҳбатдош бўлиб турар эди. Бир кун намоз вақти киргач, унга: «Олдинга ўт!» дедик. Шунда айтдики, «Бирорталарингиз олдинга ўтсин, мен нима учун олдинга ўтмаганимни сизларга айтиб берайин. «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитганман: «Кимки бирор қавмни зиёрат қилса, уларга имом бўлмасин. Уларга ўзларидан бирор киши имом бўлсин», - дедилар.

Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.

Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан ва бошқалардан илм аҳли кўпчилигининг амали шу ҳадис асосидадир. Айтадиларки, «Имомлик зиёратчидан кўра кўпрок уй эгасининг ҳаққидир».

Айрим илм аҳлининг фикрича, агар уй эгаси рухсат берса, зиёратчи имом бўлмоқлигида зарар йўқ.

Исҳоқ, Молик ибн Ҳувайриснинг ҳадисини тутади ва уй эгаси рухсат берган тақдирда ҳам ҳеч ким уй эгасига имом бўлмайди, деб қатъий ҳукм қилади. Айтадики, «Масжидда ҳам шундай. Зиёрат қилган кишиларга масжидда ҳам имом бўлмайди, уларга ўзларидан бир киши имомлик қилади».

Дўстларигиз билан улашинг!

Ҳадислар рўйхатига қайтиш