Сунани Термизий
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам, кишини қўлини белиға тираб намоз ўкишдан қайтардилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқУмму Салама (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам, Афлаҳ деган бир қулимиз сажда қилаётиб ерга пуфлаганини кўриб қолдилар. Шунда: «Ё Афлаҳ! Юзингнинг файзи кетди», дедилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқМуъайкиб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан намозда майда тошларни текисламоқ борасида сўрадим. Шунда айтдилар: «Жуда текисламоғинг зарур бўлса, бир марта текислаб қўйгин».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Зарр (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сизлардан бирортангиз намозга турганида майда тошларни текисламасин, (яъни бу билан ўзини машғул қилмасин). Чунки (намоз пайти) унга раҳмат таважжуҳ этгайдир (юзлангайдир)».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозда кийимни осилтириб олмоқдан қайтардилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқОиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ҳайз кўра бошлаган қизнинг намози ўраниб ўқисагина қабул бўлади».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАнас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Аллоҳ ҳақи, мен намозда туриб боланинг йиғисиии аниқ эшитаман-да, онасига қийин бўлмоғидан хавфсираб, намозни енгиллатаман».
Ҳадис ҳақида батафсилроқОиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди. Абдуллоҳ ибн Шақиқ (розияллоҳу анҳу) айтади: Оишадан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг нафл намозлари борасида савол қилдим. Оиша айтдилар: «(Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам) кечанинг узун ҳиссасида нафл намозларини тик туриб ўқир эдилар ва баъзи кечанинг узун ҳиссасида ўтириб ўқир эдилар. Қачон тик туриб қироат қилсалар, рукуъ ва саждаларини тик турган ҳолда қилар эдилар. Ва қачон ўтириб қироат қилсалар, рукуъ ва саждаларини ўтирган ҳолда қилар эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқОиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (охирги вақтларида) ўтириб намоз ўқир эдилар ва ўтирган ҳолларида қироат қилар эдилар. Вақтики, қироатларидан (бир ракъатнинг ҳиссасидан) ўттиз ёки қирқ оят миқдори қолса, уни тик туриб ўқир ва қироатни тик турган ҳолда битказар эдилар. Кейин рукуъ ва сажда қилар эдилар. Иккинчи ракъатда яна худди шундоқ қилар эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқНабий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жуфти ҳалоллари Ҳафса (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам то вафотларига бир йил қолгунича, нафл намозларини ўтириб ўқиганларини кўрмадим. Кейин нафл намозларини ўтириб (ҳам) ўқир эдилар. Унда бир сурани шундоқ тартийл билан қироат қилар эдиларки, у сура ўзидан узун бўлган сурадан ҳам кўра узунроқ бўлиб кетар эди».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ