Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам саждаи саҳвни саломдан кейин қилдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абдуллоҳдан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам каломдан (сўзлашувдан) кейин саждаи саҳв қилдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам пешин намозини беш ракъат ўқиб қўйдилар. У кишига айтилдики, («Ё Расулуллоҳ!) Намоз зиёда қилиндими ёки унутдингизми?» Шунда салом берганларидан кейин икки сажда қилдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Бани Абдулмуттолиб иттифоқдоши - Асд қабиласига мансуб Абдуллоҳ ибн Буҳайнадан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам пешин намозида (ташаҳҳудга) ўтиришлари лозим бўлган ҳолда (ўтирмасдан) туриб кетдилар. Намозни тамом қилгач, салом беришдан олдин ўтирган жойларида икки марта саждаи саҳв қилдилар, ҳар бир сажда учун такбир айтдилар. Одамлар ҳам унутилган ташаҳҳуд эвазига у киши билан бирга икки сажда қилишди».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ичида икки қора (нарса)ни - илонни ва чаённи ўлдирмоқни буюрдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Маъдан ибн Талҳа Ал-Йаъмурийдан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мавлоси Савбонни кўриб қолдим ва унга дедимки, «Менга бир амални далолат қилгинки, Аллоҳ у боис мени манфаатлантирсин ва Аллоҳ мени жаннатига киритсин». У бир оз сукут қилиб қолди, кейин менга қараб бундай деди: «Саждани давомли қил! Чунки мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитдимки, айтдилар: «Қайси бандаки Аллоҳ учун бир сажда қилса, Аллоҳ шу боис унинг мартабасини бир даража кўтаргайдир ва шу боис унинг бир хатосини кечиргайдир».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Жобирдан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Қайси намоз афзалроқ?» деб сўралди. «Қунути узун намоз», дедилар.

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Каъб ибн Ужрадан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Сизлардан бирортангиз чиройли таҳорат олса, кейин масжидга келмоқ қасди ила (йўлга) чиқса, бармоқларини бир-бирига чалиштирмасин. Чунки, у намоздадир».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Фазл ибн Аббосдан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Намоз икки ракъат - икки ракъатдандир. Ҳар икки ракъатда бир ташаҳҳуд бор. Ва (намозда) хушуъ бор, тазарруъ бор, мискинлик бор! Қўлларингни хорлик-бечоралик билан кўтаргайсан». Айтдиларки, «Панжаларингни тўғрига қаратган ҳолда, қўлларингни Парвардигорингга кўтаргайсан ва: «Ё Раббим!» дегайсан..» Кимки ана шундай қилмаса, шундайдир ва шундайдир!..»

Ибнул-Муборакдан бошқаси бу ҳадисда: «Кимки ана шундай қилмаса, бу нуқсондир!» - дейди.

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Рофиъдан ривоят қилинади: Ҳасан ибн Али, сочини тутамлаб энсасига (бошининг орқасига) тўплаган ҳолда намоз ўқиётган эди, Абу Рофиъ унинг олдига келиб, соч тутамини ёйиб юборди. Ҳасан хафа бўлиб унга қараган эди, Абу Рофиъ бундай деди: «Намозингга қара ва ғазабланма. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитдимки, «Бу шайтоннинг ҳиссасидир» дедилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ