Намоз пайтида илон ва чаённи ўлдирмоқ
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ичида икки қора (нарса)ни - илонни ва чаённи ўлдирмоқни буюрдилар».
Бу бобда Ибн Аббос ва Абу Рофиъ (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган.
Абу Ҳурайранинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.
Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан ва тобиъийн уламосидан баъзиларининг амали шу ҳадис асосидадир. Аҳмад ва Исҳоқнинг қавли шу. Баъзи илм аҳли намозда илон ва чаённи ўлдирмоқни макруҳ деб топганлар. Иброҳим айтади: «Намозда (намознинг ўзига хос) машғулият бор!». Биринчи қавл саҳиҳроқ.
Дўстларигиз билан улашинг!