Сунани Термизий
Абу Саъид Ал-Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Бани Худро (қавми)дан бўлмиш бир киши билан Бани Авф (қавми)дан бўлмиш бир киши, «пойдевори тақво асосида қурилган масжид» борасида баҳслашиб қолди. Бани Худродан бўлгани: «Бу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларидир», деса, униси: «Бу - Қубо масжиди!» деди. Шунда улар бу масалада Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга келиб мурожаат этдилар. (У зот) марҳамат қилиб айтдиларки, «Ўша масжид ушбудир, яъни ўз масжидларини айтдилар, ва унда кўп хайрлар бордир»...
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбдуллоҳ ибн Амр ибн Ал-Осдан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидда шеър айтишмокликдан, олди-сотди қилмоқлиқдан ва Жума куни намоздан олдин ҳалқа бўлиб (давра қуриб) ўтирмоқлиқдан манъ этдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даврларида, унда бизлар ёш ййгит эдик, масжидда ётиб қолар эдик».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, қабристонни зиёрат қилган аёлларни, қабрлар устида масжид қурганларни ва унда чироқ ёққанларни лаънатладилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқВа муҳаққақ Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинди; айтдилар: «Кимки Аллоҳ учун хоҳ кичик, хоҳ катта бир масжид бино этса, Аллоҳ унинг учун жаннатда бир уй бино қилгайдир».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ(Ҳазрати) Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Кимки Аллоҳ учун бир масжид бино этса, Аллоҳ унинг учун жаннатда шунга ўхшаш бир қаср бино қилгайдир», деганларини эшитдим.
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Саъид Ал-Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Қабристон ва хаммомдан ташқари, бутун ер юзи масжиддир».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Қатода (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Сизлардан бирортангиз масжидга келса, ўтирмасдан олдин икки ракъат намоз ўқиб олсин».
Ҳадис ҳақида батафсилроқФотимат-ул-Кубро (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидга кирганларида Муҳаммадга (яъни ўзларига) салоту салом келтириб, «Робба-ғфирлий зунубий, ва-фтаҳ лий абваба роҳматик» («Ё Раббим! Гуноҳларимни мағфират қил ва менга раҳматинг эшикларини очгил!..») дер эдилар. Масжиддан чиқаётганларида эса Муҳаммадга салоту салом келтириб, «Робба-ғфирлий зунубий, ва-фтаҳ лий абваба фаз-лик!» («Ё Роббим! Гуноҳларимни магфират қил ва менга фазлинг (неъматларининг) эшикларини очгил!») дер эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқВаҳб ибн Кайсондан ривоят қилинди: У Жобир ибн Абдуллоҳнинг бундай деганини эшитди: «Кимки бир ракъат намоз ўқиса-ю, унда «Уммул-Қуръон»ни («Фотиҳа» сурасини) ўқимаса, у намоз ўқимабди. Фақат имомнинг орқасида бўлса, (намози дурустдир»).
Ҳадис ҳақида батафсилроқ