Сунани Термизий
Талҳа (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Сизлардан бирортангиз рўпарасига эгарнинг орқаси баробар бир нарсани қуйиб, намозини ўқийверсин, тўсиқнинг нариги томонидан ўтаётганларга чалғимасин».
Ҳадис ҳақида батафсилроқМуъоз ибн Жабал (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўтлоқларда намоз ўқимоқни мустаҳаб кўрар эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАнас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан бундай деб айтгани ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизлар билан ҳазил-мутойиба қилиб турар эдилар. Ҳатто бир куни менинг бир кичик укамга: «Эй Або Умайр! Булбулча нима қилди?» дедилар... (Анас) айтди: «Бир шолчамиз (бор эди) сув сепиб ювилди, ўшанинг устида намоз ўқидилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Саъид (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам буйра устида намоз ўқидилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам хумра (кичик бўйра) устида намоз ўқидилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Сизлардан бирортангиз намозга мунтазир бўлиб ўтирган муддати давомида намозда турган ҳисобланади. Сизлардан бирортангиз, ҳадас қилмасдан (таҳоратини синдирмасдан) (намоз ўқиш ниятида) масжидда қолган муддати давомида малоикалар: «Аллоҳуммағ-фирлаҳу, Аллоҳуммарҳамҳу» (Аллоҳим! Бу кишини мағфират қил! Аллоҳим! Бу кишини раҳмат қил!) деб дуо қилиб туради...». Шунда Ҳазрамавтдан бўлмиш бир киши: «Ҳадас дегани нима, ё Або Ҳурайра?» деди. Абу Ҳурайра: «Ел чиқармоқ ёки (ел) овозини чиқармоқ», деб жавоб берди.
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Намозга такбири иқомат айтилаётган бўлса, югуриб-ҳовлиқиб келмангизлар, лекин вазминлик билан оҳиста юриб келингизлар. Етган жойингиздан (жамоатга қўшилиб) ўқийверинг, етолмаганингизни тўлдириб ўқиб олинг».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Саъид Ал-Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Карвонлар фақат уч масжидни кўзлаб йўл юради (фақат уч масжид учун йўлга чиқади): Масжид ал-Ҳаром, менинг ушбу масжидим ва масжид ал-Ақсо.
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Менинг ушбу масжидимда ўқилган бир намоз, (Каъбатуллоҳдаги) Масжид ал-Ҳаромдан ташқари, бошқа (барча) масжидларда ўқилган минг намоздан хайрлироқдир».
Ҳадис ҳақида батафсилроқУсайд ибн Зуҳайр Ал-Ансорийдан ривоят қилинди; у Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан эди ва Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳадислар ривоят қилар эди. Айтдики, «Қубо масжидидаги намоз (битта) умрага тенгдир».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ