Сунани Термизий
Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга пешиннинг фарзидан олдин икки ракъат ва (фарзидан) кейин икки ракъат намоз ўқидим».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАли (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам пешиннинг фарзидан олдин тўрт ракъат ва (фарзидан) кейин икки ракъат (намоз) ўқир эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Ҳурайра (розилллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки бомдод намозининг икки ракъат (суннат)ини ўқий олмай қолса, қуёш чиққанидан кейин ўқиб олсин».
Ҳадис ҳақида батафсилроқҚайс ибн Амр ибн Саҳл Ал-Ансорий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидга чиқдилар, дарҳол изларидан намозга иқомат айтилди ва мен у киши билан бирга бомдодни ўқидим. Кейин Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни тамом қилгач, менинг намоз ўқиётганимни кўриб қолдилар: «Шошмагил, Қайс! Бир пайтда икки (фарз) намозми» дедилар, «Ё Расулуллоҳ? Мен бомдоднинг икки ракъат (суннат)ини ўқимаган эдим» - дедим, «Унда зарари йўқ», - дедилар.
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Намозга иқомат айтилганида фарздан бошқа намоз йўқ».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Сизлардан бирортангиз бомдод намозининг икки ракъат (суннат)ини ўқиса, ўнг томони билан ёнбошласин».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Тонг (отгани)дан кейин икки саждадан бошқа (яъни икки ракъат суннатдан бошқа) намоз йўқ».
Ҳадис ҳақида батафсилроқОиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бомдоднинг икки ракъатини ўқиганларида, мен билан бирор ҳожатлари бўлса, гаплашар эдилар, бўлмаса, намозга чиқар эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламни бир ой кузатдим, бомдод намозининг фарзидан олдинги икки ракъатда «Қул йаа аййуҳал-кафирун» ва «Қул: Ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқир эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқОиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Бомдоднинг икки ракъати дунёдан ва дунёдаги бор нарсалардан яхшироқдир».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ