Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламни бир ой кузатдим, бомдод намозининг фарзидан олдинги икки ракъатда «Қул йаа аййуҳал-кафирун» ва «Қул: Ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқир эдилар».

Бу бобда Ибн Масъуд, Анас, Абу Ҳурайра, Ибн Аббос, Ҳафса ва Оиша (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган. Ибн Умарнинг ҳадиси ҳасан. Бу ҳадис Ас-Саврийнинг Абу Исҳоқдан қилган ривояти эканлигини ёлғиз Абу Аҳмаднинг ривоятидан билмоқдамиз. Муҳаддислар наздида маъруф бўлгани - Исроилнинг Абу Исҳоқдан қилган ривоятидир. Бу ҳадис Абу Аҳмаддан; Исроилдан ривоят қилинган. Абу Аҳмад Аз-Зубайрий -сиқа (ишонарли) ва ҳофиздир. Бундорнинг бундай деганини эшитдим: «Абу Аҳмад Аз-Зубайрийдан кўра хотираси ажойиб бўлган кишини кўрмадим». Абу Аҳмаднинг исми - Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Аз-Зубайр Ал-Асадий Ал-Куфий.

Дўстларигиз билан улашинг!

Ҳадислар рўйхатига қайтиш