Бомдоднинг икки ракъат (суннат)идан кейин гаплашмоқ
Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бомдоднинг икки ракъатини ўқиганларида, мен билан бирор ҳожатлари бўлса, гаплашар эдилар, бўлмаса, намозга чиқар эдилар».
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан ва кейингилардан баъзи илм аҳллари, тонг отганидан бошлаб то бомдод намозини ўқигунларича, зикрдан бошқа ва зарурий бўлган сўздан ташқари, дунёвий сўзларни гапирмоқни макруҳ деб билар эдилар. Аҳмад ва Исҳоқнинг қавли ҳам шудир.
Дўстларигиз билан улашинг!