Бомдоднинг икки ракъати фазилати
Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Бомдоднинг икки ракъати дунёдан ва дунёдаги бор нарсалардан яхшироқдир».
Шоҳ Валиййуллоҳ Ад-Деҳлавий «Ҳужжатуллоҳил-балигоҳ» деган асарида бу афзалият сабабини бундай деб изоҳлайди: «Чунки дунё ва дунё неъматлари фонийдир. Ўша икки ракъатнинг савоби эса чексиз ва абадийдир».
Бу бобда Али, Ибн Умар ва Ибн Аббос (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган. Оиша (розияллоҳу анҳо)нинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.
Аҳмад ибн Ҳанбал, Солиҳ ибн Абдуллоҳ Ат-Термизийдан ҳадис ривоят қилган.
Дўстларигиз билан улашинг!