Сунани Термизий
Абдуллоҳ ибн Шақиқдан ривоят қилинди; айтди: Оиша (розияллоҳу анҳо)дан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намозлари ҳақида сўрадим; шунда айтдилар: «У зот, пешин(нинг фарзи)дан олдин икки ракъат ва фарзидан кейин икки ракъат, шом(нинг фарзи)дан кейин икки ракъат, хуфтон(нинг фарзи)дан кейин икки ракъат ҳамда бомдод(нинг фарзи)дан олдин икки ракъат намоз ўқир эдилар». (Арабий матнда ҳадиснинг давоми тушиб қолган).
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки шом(нинг фарзи)дан кейин ёмон сўз гапирмасдан туриб, олти ракъат намоз ўқиса, бу олти ракъат унинг ўн икки йиллик ибодатига баробар бўлур».
Оиша (розияллоҳу анҳо) воситаси билан Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан бундай деб ривоят қилинган: «Кимки шом(нинг фарзи)дан кейин йигирма ракъат намоз ўқиса, Аллоҳ унга жаннатдан бир уй бино қилгайдир».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам кечаси ва кундузи ўқиб борган ушбу ўн ракъат намозни (ҳамиша) сақладим: пешиннинг фарзидан олдин икки ракъат ва фарзидан кейин икки ракъат, шомнинг фарзидан кейин икки ракъат, хуфтоннинг фарзидан кейин икки ракъат. Ва ниҳоят, «Ҳафса (опам) менга: «У зот бомдоднинг фарзидан олдин икки ракъат намоз ўқир эдилар», деб ҳадис баён қилди».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга шомнинг фарзидан кейин у кишининг уйларида икки ракъат намоз ўқидим».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам шомнинг фарзидан кейинги икки ракъатда ва бомдод намозининг фарзидан олдинги икки ракъатда «Қул: йаа аййуал кафирун» билан «Қул: Ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқиганларини неча марталаб эшитганман - ҳисобига ета олмайман».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Асрнинг фарзидан олдин тўрт ракъат намоз ўқиган кишини Аллоҳ раҳмат қилгай!».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАли (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам асрнинг фарзидан олдин тўрт ракъат намоз ўқир эдилар ва малоикаи муқаррабийнга (яқин тургувчи фаришталарга) ҳамда мусулмонлардан ва мўъминлардан уларга тобеъ бўлганларга салом беришлик билан бу тўрт ракъатнинг орасини ажратар эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАнбаса ибн Суфёндан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жуфти ҳалоллари бўлмиш згачим Умму Ҳабибадан эшитдим, «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан бундай деганларини зшитдим, деди: «Кимки пешиннинг фарзидан олдин тўрт ракъат ва фарзидан кейин тўрт ракъат намозда бардавом бўлса, Аллоҳ уни жаҳаннам олови учун ҳаром қилгайдир».
Ҳадис ҳақида батафсилроқУмму Ҳабиба (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки пешиннинг фарзидан олдин тўрт ракъат намоз ўқиса, Аллоҳ уни жаҳаннам олови учун ҳаром қилгайдир».
Ҳадис ҳақида батафсилроқОиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам пешин намозининг фарзидан олдин тўрт ракъат намозни ўқий олмай қолсалар, бу тўрт ракъатни фарздан кейин ўқир эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ