Шомнинг фарзидан кейинги икки ракъат намоз ва бу икки ракъатдаги қироат
Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам шомнинг фарзидан кейинги икки ракъатда ва бомдод намозининг фарзидан олдинги икки ракъатда «Қул: йаа аййуал кафирун» билан «Қул: Ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқиганларини неча марталаб эшитганман - ҳисобига ета олмайман».
Бу бобда Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ҳадис ривоят қилинган. Ибн Масъуднинг ҳадиси - Ибн Масъуднинг ривояти сифатида ғариб. Бу ҳадисни фақат Абдулмалик ибн Маъданнинг Осимдан қилган ривоятидан билаётирмиз.
Дўстларигиз билан улашинг!