Шомнинг фарзидан кейин олти ракъат нафл намози ўқишнинг фазилати
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки шом(нинг фарзи)дан кейин ёмон сўз гапирмасдан туриб, олти ракъат намоз ўқиса, бу олти ракъат унинг ўн икки йиллик ибодатига баробар бўлур».
Оиша (розияллоҳу анҳо) воситаси билан Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан бундай деб ривоят қилинган: «Кимки шом(нинг фарзи)дан кейин йигирма ракъат намоз ўқиса, Аллоҳ унга жаннатдан бир уй бино қилгайдир».
Абу Ҳурайранинг ҳадиси ғариб. Уни ёлғиз Зайд ибн Ал-Ҳубобнинг Умар ибн Абий Хосъамдан қилган ривоятидан билаётирмиз. Муҳаммад ибн Исмоил (Ал-Бухорий)дан эшитдим, айтдики, «Умар ибн Абдуллоҳ ибн Аби Хосъамнинг ривояти - мункар». Муҳаммад ибн Исмоил уни жуда заиф деб билаётир.
Дўстларигиз билан улашинг!