Шомнинг охирги суннати уйда ўқилмоғи
Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам кечаси ва кундузи ўқиб борган ушбу ўн ракъат намозни (ҳамиша) сақладим: пешиннинг фарзидан олдин икки ракъат ва фарзидан кейин икки ракъат, шомнинг фарзидан кейин икки ракъат, хуфтоннинг фарзидан кейин икки ракъат. Ва ниҳоят, «Ҳафса (опам) менга: «У зот бомдоднинг фарзидан олдин икки ракъат намоз ўқир эдилар», деб ҳадис баён қилди».
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.
Ҳасан ибн Али бизга Абдурраззоқдан, Маъмардан, Аз-Зуҳарийдан, Солимдан, Ибн Умардан, Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан баён қилди... Ўтган ҳадиснинг ўзи.
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.
Дўстларигиз билан улашинг!