Абдуллоҳ ибн Шақиқдан ривоят қилинди; айтди: Оиша (розияллоҳу анҳо)дан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намозлари ҳақида сўрадим; шунда айтдилар: «У зот, пешин(нинг фарзи)дан олдин икки ракъат ва фарзидан кейин икки ракъат, шом(нинг фарзи)дан кейин икки ракъат, хуфтон(нинг фарзи)дан кейин икки ракъат ҳамда бомдод(нинг фарзи)дан олдин икки ракъат намоз ўқир эдилар». (Арабий матнда ҳадиснинг давоми тушиб қолган).

Бу бобда Али ва Ибн Умардан (розияллоҳу анҳум) ҳадис ривоят қилинган. Абдуллоҳ ибн Шақиқ, Оиша (онамиз)дан ривоят қилган ҳадис ҳасан-саҳиҳ.

Дўстларигиз билан улашинг!

Ҳадислар рўйхатига қайтиш