Асрнинг фарзидан аввалги тўрт ракъат намоз
Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Асрнинг фарзидан олдин тўрт ракъат намоз ўқиган кишини Аллоҳ раҳмат қилгай!».
Бундаги «Роҳима» (раҳмат қилгай) ибораси дуо ёки хушхабар бўлиши эҳтимолдир.
Бу тўрт ракъат намоз Ҳанафийлар учун мустаҳаб амал.
Бу ҳадис ҳасан-ғариб.
Дўстларигиз билан улашинг!