Сунани Термизий
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Имомдан олдин бошини кўтарган киши, Аллоҳ унинг бошини эшакнинг бошига айлантириб қўймоғидан қўрқмайдими?».
Ҳадис ҳақида батафсилроқУмар ибн Ал-Хаттоб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алаqҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки (кечқурунги) вирдини ёки ундан бир қисмини ўқиёлмай ухлаб қолса, шунда (эртаси) бомдод намози билан пешин намози орасида уни ўқиб олса, бу вирд унга тунда ўқилган каби ёзилгайдир».
Ҳадис ҳақида батафсилроқОиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам тунги саждаи тиловатда бундай дер эдилар: «сажада важҳийаллазий холоқоҳу ва шаққо самъаҳу ва басороҳу биҳавлиҳи ва қувватиҳи».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; айтди: «Бир киши Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, дедики, «Ё Расулуллоҳ! Кечаси ухлаб ётиб ўзимни туш кўрибман. Тушимда бир дарахтнинг орқасида намоз ўқиётган эканман. Шунда мен сажда қилдим, менинг саждамга ўша дарахт ҳам сажда қилди. Шу аснода дарахтнинг бундай деганини эшитдим: «Аллоҳум-мактуб лий биҳа ъиндака ажрон ва зоъ ъанний биҳа визрон ва жаъалҳалий ъиндака зухрон. Ва тақоббалҳа минний, кама тақоббалтаҳа мин ъабдика Довуд» (Маъноси: «Аллоҳим! Ушбу саждам боис менга ҳузурингда ажр ёз ва у боис гуноҳимни кетказ ва уни мен учун ўз ҳузурингда заҳира қил! Ва буни мендан қабул айла, худди банданг Довуд (алайҳиссалом)дан қабул айлаганингдек!») Ал-Ҳасан айтади: «Ибн Журайж менга бундай деди: «Сенинг бобонг (Убайдуллоҳ ибн Аби Язид) менга Ибн Аббоснинг бундай деганини нақл этди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир сажда оятини ўқидилар-да, кейин сажда қилдилар». Ибн Аббос айтадики, «(Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг) худди ўша киши хабар берган тарзда дарахт айтган (дуо)ни айтганларини эшитдим».
Ҳадис ҳақида батафсилроқУқба ибн Омир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Дедимки, «Ё, Расулуллоҳ! «Ал-Ҳаж» сураси унда икки сажда (ояти) борлиги учун афзал қилиндими?» Айтдиларки: «Ҳа, (шундоқ)! Кимки бу икки саждани қилмайдиган бўлса, уларни (икки сажда оятини) ўқимасин!..».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Сод» сурасида сажда қилганларини кўрдим».
Ибн Аббос: «Ҳолбуки, бу азоим (вожиб) саждалардан эмас», деди.
Ҳадис ҳақида батафсилроқ3айд ибн Собит (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга «Ан-Нажм» сурасини ўқиб бердим, бу сурада сажда қилмадилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ул сурада (яъни «Ан-Нажм» сурасида) сажда(и тиловат) қилдилар. (Ўша йиғинда бўлган) мусулмонлар ҳам, мушриклар ҳам, жин ҳам, инс ҳам сажда қилишди».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга «Ал-алақ» ва «Ал-иншиқоқ» сураларида сажда(и тиловат) қилдик».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАнас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Масжидда (ерга) тупурмоқ хатодир ва бу хатонинг каффорати тупукни кўммоқликдир».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ