«Сод» сурасида тиловат саждаси
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Сод» сурасида сажда қилганларини кўрдим».
Ибн Аббос: «Ҳолбуки, бу азоим (вожиб) саждалардан эмас», деди.
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан ва кейингилардан илм аҳллари бу суранинг саждаи тиловати борасида ихтилоф қилдилар: баъзилари бу сурада сажда қилинади, деган фикрдалар. Суфён, Ибнул-Муборак, Шофиъий, Аҳмад ва Исҳоқнинг қавли шудир. Баъзи бирлари эса бу Пайғамбарнинг тавбаси эканлигини уқтириб, бунда сажда йўқ, деган фикрга эга бўлаётир.
Дўстларигиз билан улашинг!