Абу Қатода (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Намозга иқомат айтилганда, то менинг (масжидга) чиққанимни курмагунларингизча ўринларингиздан турмангизлар!»

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Али ва Муъоз ибн Жабал (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Сизлардан бирортангиз намозга келса ва имомни (ҳар қандай) бир ҳол устида учратса, имом қилаётган амални қилсин».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан намозда юзни ўгириб қарамоқ ҳақида савол қилдим. Айтдиларки, «Бу бир ихтилос (қўчирма)дирки, шайтон кишининг намозидан шундоқ ўғирлайди».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам менга бундай дедилар: «Эй фарзандим! Намозда асло юзингни ўгириб қарама! Чунки намозда юзни ўгириб қарамоқ ҳалокатдир! Агар жуда зарур бўлса, (бу ишни) нафл намозларида қил, фарз намозларида қилма!».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Икрима (розияллоҳу анҳу)нинг баъзи биродарларидан ривоят қилинди, «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозда кўз қири билан боқар эдилар». Ва ўтган ҳадисни зикр қилди...

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозда ўнг томонга ва чап томонга кўз қири билан боқар эдилар. Бўйинларини орқага қайирмас эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки бомдод намозини жамоат билан ўқиса, кейин то қуёш (порлаб) чиққунича ўтириб Аллоҳни зикр қилса, кейин (туриб) икки ракъат намоз ўқиса, унга бир ҳаж ва умранинг савобидек савоб берилгайдир!» (Анас) айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (уч марта): «Тўлиқ-тўкис, тўлиқ-тўкис, тўлиқ-тўкис!» дедилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Жобир ибн Самура (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бомдод намозини ўкиб бўлгач, то қуёш (порлаб) чиққунича намоз ўқиган жойларида ўтирар эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Пешин жазирамасида Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг орқаларида намоз ўқиган пайтларимизда, иссиқдан сақланмоқ учун кийимларимиз устига сажда қилар эдик».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Жобир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Муъоз ибн Жабал Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга шом намозини ўқир ва кейин ўз қавмига қайтиб, уларга имомлик қилар эди».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ