Саждаи тиловатда ўқиладиган дуо
Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам тунги саждаи тиловатда бундай дер эдилар: «сажада важҳийаллазий холоқоҳу ва шаққо самъаҳу ва басороҳу биҳавлиҳи ва қувватиҳи».
Дуонинг маъноси: «Юзим ўзини яратган зотга, Унинг қудрат-таъсири ва қуввати билан, қулоғига эшитмоқ ва кўзига кўрмоқ хусусиятини ато айлаган зотга сажда қилди...».
Дўстларигиз билан улашинг!