«ал-Ҳаж» сурасида тиловат саждаси
Уқба ибн Омир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Дедимки, «Ё, Расулуллоҳ! «Ал-Ҳаж» сураси унда икки сажда (ояти) борлиги учун афзал қилиндими?» Айтдиларки: «Ҳа, (шундоқ)! Кимки бу икки саждани қилмайдиган бўлса, уларни (икки сажда оятини) ўқимасин!..».
Бу ҳадиснинг санади унча соғлом эмас. Илм аҳллари бу масалада ихтилоф қилдилар. Умар ибн Ал-Хаттоб ва Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан бундай деганлари ривоят қилинди: «Ал-ҳаж» сураси унда икки сажда борлиги учун афзал қилинди!». Баъзи бировлар эса бу сурада бир сажда бор деган фикрдалар. Суфён Ас-Саврий, Молик ва Куфа аҳлининг қавли шудир.
Дўстларигиз билан улашинг!