Сунани Термизий
Ториқ ибн Абдуллоҳ Ал-Муҳорибий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Намозда эканингда ўнг томонингга тупурма. Ва лекин (намозхон бўлмаса) орқангга ёки (ҳеч ким бўлмаса) чап томонингга ёхуд чап оёғинг остига тупургил!».
Ҳадис ҳақида батафсилроқМужоҳиддан ривоят қилинди; айтди: «Ибн Умарнинг ҳузурида эканимизда бундай деди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аёлларга кечқурун масжидга чиқмоқлари учун изн берингизлар!». Шунда Ибн Умарнинг ўғли: «Аллоҳ ҳақи, изн бермаймиз! Буни ёмон ниятларига баҳона қилиб олишади!» деди. Шунда Ибн Умар айтдики, «Аллоҳ сенга бас келсин, бас келсин! Мен: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар», деб турибман-у, сен «Изн бермаймиз» дейсан-а!».
Ҳадис ҳақида батафсилроқУмар ибн Ҳаййон Ад-Дамашқийдан ривоят қилинди; айтди: «Бир мухбирдан (хабарчидан) эшитдим, Умму Дардо орқали Абуд-Дардонинг бундай деб айтганини менга хабар қилди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга ўн битта сажда(и тиловат) қилдим, шулардан биттаси «Ан-Нажм» сурасидаги саждадир».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбуд-Дардо (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга ўн битта сажда(и) тиловат қилдим. Шулардан биттаси «Ан-Нажм» сурасидаги саждадир».
Ҳадис ҳақида батафсилроқСаҳл ибн Аби Ҳасма (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; у «Салот ул-хавф» борасида бундай дейди: «Имом қиблага рўбарў туради, улардан (мусулмонлардан) бир гуруҳи имом билан бирга туради, бир гуруҳи эса душманга қарама-қарши - душманга юзланиб туради. Имом улар билан бир рукуъ (ва икки сажда) қилади (яъни бир ракъат ўқийди). Ва булар турган жойларида ўзлари мустақил равишда бир рукуъ ва икки сажда қиладилар-да, кейин нариги гуруҳнинг истеҳкомига борадилар, улар (эса бу ёққа) келадилар. Имом булар билан (ҳам) бир рукуъ ва икки сажда қилади. Бас, (намоз) имом учун икки ракъат ва улар учун бир ракъат бўлади. Кейин улар (ўзлари) бир рукуъ ва икки сажда қилиб оладилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам икки гуруҳнинг бир гуруҳи билан (имом бўлиб) бир ракъат хавф намози ўқидилар, иккинчи гуруҳ душманни кузатиб турди. Кейин булар тисарилиб, у (қўриқчи)ларнинг ўрнини эгаллади, буларнинг ўрнига улар келди. (Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам) улар билан қолган бир ракъатни ўқидилар ва ўшалар иштирокида салом бердилар. Кейин булар қиёмга туриб, (имом билан ўқилмаган аввалги) бир ракъатларини ўқиб олдилар; ановилар эса туриб (имом билан ўқилмаган охирги) бир ракъатларини ўқиб олдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқОиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам кусуф (қуёш тутилиши) намозини ўқидилар ва бу намозда Қироатни жаҳрий қилдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқСамура ибн Жундуб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга кусуф (қуёш тутилиши) намозини ўқиб бердилар, биз у кишининг овозларини эшитмадик».
Ҳадис ҳақида батафсилроқОиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида қуёш тутилди ва шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам одамлар билан намоз ўқидилар. Қироатни узоқ чўздилар, кейин рукуъ қилдилар ва рукуъни узоқ чўздилар, кейин (рукуъдан) бошларини кўтардилар ва қироатни чўздилар, аммо олдингисидан кўра қисқароқ қилдилар; кейин рукуъ қилдилар ва рукуъни чўздилар, аммо олдингисидан кўра қисқароқ қилдилар; (рукуъдан) бошларини кўтардилар ва (изидан) саждага бордилар. Кейин иккинчи ракъатда (ҳам) худди шундай қилдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Аббосдан (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам қуёш тутилганда (кусуф) намоз(и) ўқидилар: қироат қилдилар, кейин рукуъга бордилар; кейин қироат қилдилар, кейин рукуъга бордилар; кейин қироат қилдилар, кейин рукуъга бордилар; кейин икки марта сажда қилдилар. Иккинчи ракъатини ҳам худди шундай ўқидилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ