Кусуф намозида қироатнинг кайфияти
Самура ибн Жундуб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга кусуф (қуёш тутилиши) намозини ўқиб бердилар, биз у кишининг овозларини эшитмадик».
Бу бобда Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ҳадис ривоят қилинган.
Самура ибн Жундубнинг намози ҳасан-саҳиҳ-ғариб. Баъзи илм аҳллари шу қавлга эга бўлганлар: Шофиъийнинг қавли шу.
Дўстларигиз билан улашинг!