Тиловат саждаси
Абуд-Дардо (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга ўн битта сажда(и) тиловат қилдим. Шулардан биттаси «Ан-Нажм» сурасидаги саждадир».
Бу бобда Али, Ибн Аббос, Абу Ҳурайра, Ибн Масъуд, Зайд ибн Собит ва Амр ибн Ал-Ос (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган.
Абуд-Дардонинг ҳадиси ғариб. Бу ҳадисни ёлғиз Саъид ибн Аби Ҳилолнинг Умар Ад-Дамашқийдан қилган ривоятидан билаётирмиз.
Дўстларигиз билан улашинг!