Кусуф намозида қироатнинг кайфияти
Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам кусуф (қуёш тутилиши) намозини ўқидилар ва бу намозда Қироатни жаҳрий қилдилар».
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.
Абу Исҳоқ Ал-Фазорий, Суфён ибн Хусайндан айни шу ҳадисни уйқаш тарзда ривоят қилди. Молик, Аҳмад ва Исҳоқ шу ҳадисни қабул қилганлар.
Дўстларигиз билан улашинг!