«ал-Алақ» ва «ал-Иншиқоқ» сураларидаги тиловат саждаси
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга «Ал-алақ» ва «Ал-иншиқоқ» сураларида сажда(и тиловат) қилдик».
Қутайба, Суфён орқали, Яҳё ибн Саъиддан, Абу Бакр ибн Муҳаммад ибн Амр ибн Ҳазмдан, Умар Абдулазиздан, Абу Бакр ибн Абдурраҳмон ибн Ал-Ҳорис ибн Ҳишомдан, Абу Ҳурайрадан, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан баён қилди. Ўтган ҳадиснинг ўзи. Бу ҳадисда бир-бирларидан ривоят қилган тобиъийндан бўлмиш тўрт киши бор.
Бу тўрт тобиъийн: Яҳё ибн Саъид, Абу Бакр ибн Муҳаммад ибн Амр, Умар ибн Абдулазиз ва Абу Бакр ибн Абдурраҳмон ибн Ал-Ҳорис.
Абу Ҳурайранинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.
Илм аҳлларининг амали шу ҳадис асосидадир: «Ал-иншиқоқ» ва «Ал-алақ» сураларида саждаи тиловат бор деган тўхтамдалар.