Закот китоби
Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аёл эрининг уйидан (эзгу ниятда) садақа берса, унга бундан ажр-савоб теккай ва эрига ҳам шунча, хазинабонга ҳам шунча савоб берилгай. Улардан ҳеч биттасининг ажри ўртоғининг ажр-савобидан бир зарра камайтирилмас. Киши ишлаб топгани учун, аёл инфоқ қилгани учун (савоб олур)».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Умома Ал-Боҳилий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитдим, Видо ҳажлари йилидаги хутбаларида бундай дедилар: «Хотин киши эрининг уйидан, молидан эрининг изнисиз, зинҳор бирор нарса инфоқ қилмасин!..» Айтдики, «Ё Расулуллоҳ! Таом ҳам бермасинми?» Айтилдики, «Молнинг энг афзали шудир!».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди: «Одамлардан бири айтдики, «Ё Расулуллоҳ! Менинг онам вафот қилди. Унинг (руҳи) учун садақа қилсам, унга фойдаси тегадими?». (Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Ҳа», дедилар. Киши айтди: «Менинг бир мевазор боғим бор. Сизни шоҳид қилгайманки, уни онам (руҳи) учун садақа қилиб бердим!».
Ҳадис ҳақида батафсилроқУмар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; (Ҳазрати) Умар Аллоҳ йўлида (бир ғозийни ўзлариники бўлмиш) бир отга миндирдилар. Кейин отнинг сотилаётганини кўриб, уни сотиб олмоқчи бўлдилар. Шунда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Садақангдан қайтма!...» дедилар.
Ҳадис ҳақида батафсилроқБурайда (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида ўтирган эдим. Бир хотин келди-да, «Ё Расулуллоҳ! Мен онамга садақа қилиб бир жория бергандим, онам вафот қилди», деди. (Расули Акрам): «Ажринг вожиб бўлди (савобинг ёзилди) ва мерос уни (жорияни) сенга қайтарди!» дедилар. Хотин айтди: «Ё Расулуллоҳ! Онамнинг бир ойлик рўза қарзи (қазоси) бор эди, унинг ўрнига рўза тутсам бўладими?» «Унинг ўрнига рўза тут!» дедилар. Хотин: «Ё Расулуллоҳ! Онам умрида ҳаж қила олмади, унинг ўрнига ҳаж қилсам бўладими?» деди. (Расули Акрам): «Ҳа! Унинг ўрнига ҳаж қилгин!» дедилар...».
Ҳадис ҳақида батафсилроқСафвон ибн Умаййа (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, халқ (ораси)да менинг энг ёмон кўрган кишим эдилар. Ҳунайн ғазоти) кунида менга (ўлжалардан) бердилар ва беришда давом этдилар. Ниҳоят, халқ орасида энг яхши кўрган кишимга айландилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқУмми Бужайд (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; у Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга байъат қилган аёллардан эди; Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга айтдики, «Агар мискин киши келиб эшигимда туриб олса-ю, мен унга берадиган бирор нарса топа олмасам, нима қиламан?» Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша аёлга бундай дедилар: «Агар берадиган бирор нарса топа олмасанг, ҳеч йўқса, бир куйдирилган қўй туёғи топиб бўлса ҳам унга бер, уни тиланчининг қўлига тиқиб қўй!».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Аллоҳ садақани қабул этиб, уни ўнгига олгайдир. Сўнг уни ҳар битталарингиз учун улғайтиргайдир. Худди ҳар битталарингиз ўз тойчоғини боқиб улғайтирган каби! Ҳатто бир луқма, шубҳасиз, бамисоли Уҳуд (тоғи)дек бўлур. Ва унинг тасдиқи Аллоҳ азза ва жалланинг китобида шундайдир:
Ал-Ироқий айтадики, «Бу ояти карима баъзи ровийлар томонидан чалкаштириб юборилган. Оятнинг асл матни ушбудир: «Ат-тавба» сурасининг 104-ояти бўлган бу ояти кариманинг маъноси қуйидагичадир: «Улар (гуноҳкорлар) Аллоҳнинг Ўзи бандалари томонидан бўлган тавбани қабул этишини, садақаларни ҳам (ўз даргоҳида) қабул қилишни ва ҳақиқий тавбаларни қабул этгувчи ва меҳрибон зот Аллоҳнинг ўзи эканини билмадиларми?»
«Ал-Бақара» сураси, 276-оят. Маъноси: «Аллоҳ судхўрликни(нг фойдасини) йўқ қилади ва садақалар (нинг фойдаси)ни зиёда қилади».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАнас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Садақа Раҳмоннинг ғазабини сўндиргай ва ёмон (хунук) ўлимни дафъ этгай!»
Ҳадис ҳақида батафсилроқАнас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Рамазон (рўзаси)дан кейин қайси рўза афзалроқ?» деб сўралди. Айтдилар: «Рамазон таъзими учун Шаъбон рўзаси афзалроқ!)» Кейин: «Қайси садақа афзалроқ?» дейилди: «Рамазондаги (берилган) садақа!» дедилар.
Ҳадис ҳақида батафсилроқМанбалар
-
Закот бермаганлик борасида пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг билдирган оғир ҳукмлари
Закотни берсанг, ўз зиммангдаги (ҳақ)ни адо қилган бўлурсан
Олтин ва кумушнинг закоти
Туя ва қўйнинг закоти
Закотда молнинг яхшисини олмоқ кароҳат эканлиги
Қорамол закоти
Мева, полиз ва ғалла экинларининг закоти
(тижорат туфайли бўлмаган) от ва қул учун закот йўқ
Асалнинг закоти
Фойда келтирадиган мол учун, тўлиқ бир йил ўтмагунича, закот йўқ
Ислом динига кирган кишилардан жизйа соқит қилинади
Зеб-зийнат закоти
Кўкат-сабзавот закоти
Наҳр (дарё, ариқ) ва бошқа воситалар билан суғориладиган экинлардан олинадиган ҳосиллар закоти
Етим молининг закоти
Тахмин (билан закот миқдорини белгилаш) ҳақида
Ҳақ билан иш кўрувчи закот маъмури ҳақида
Закот борасида ҳаддан ошган киши ҳақида
Закотчининг ризолиги ҳақида
Закот бойлардан олиб, камбағалларга қайтарилади
Садақа олиши жоиз бўлган кишилар
Садақа олмоғи жоиз бўлмаган кишилар
Қарздор ва шунга ўхшаш кишилар орасида садақа олиши жоиз бўлганлар
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам учун, у зотнинг аҳли байти ва авлодлари учун садақа (ва закот) олмоқ кароҳат эканлиги
Қариндошларга садақа қилмоқ
Молда закотдан бошқа ҳам ҳақ бор
Садақанинг фазилати ҳақида
Тиланчи ҳақида
Қалблари моил (дўст ва улфат) қилинадиган кишиларга (нарсалар) бермоқ ҳақида
Садақа берган киши ўз садақасига ворис бўлмоғи
Садақасидан қайтмоқ кароҳат эканлиги
Ўликнинг (марҳумнинг) руҳи учун садақа бермоқ
Хотин эрининг уйидан (олиб чиқиб) инфоқ қилмоғи масаласи
Садақаи фитр хақида
«фитр (ҳайит) намозидан олдин берилмоғи
Закотнинг вақтидан олдин берилмоғи ҳақида
Тиланмоқдан қайтарув