Хотин эрининг уйидан (олиб чиқиб) инфоқ қилмоғи масаласи
Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Аёл эрининг уйидан холис ниятда ва сочиб-совурмасдан (садақа) берса, унга эрининг ажр-савобича савоб берилгай. Аёл эзгу ниятда бўлгани учун (берилур); хазинабонга ҳам шунча ажр-савоб теккай».
Ҳадис ҳақида батафсилроқОиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аёл эрининг уйидан (эзгу ниятда) садақа берса, унга бундан ажр-савоб теккай ва эрига ҳам шунча, хазинабонга ҳам шунча савоб берилгай. Улардан ҳеч биттасининг ажри ўртоғининг ажр-савобидан бир зарра камайтирилмас. Киши ишлаб топгани учун, аёл инфоқ қилгани учун (савоб олур)».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Умома Ал-Боҳилий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитдим, Видо ҳажлари йилидаги хутбаларида бундай дедилар: «Хотин киши эрининг уйидан, молидан эрининг изнисиз, зинҳор бирор нарса инфоқ қилмасин!..» Айтдики, «Ё Расулуллоҳ! Таом ҳам бермасинми?» Айтилдики, «Молнинг энг афзали шудир!».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ