Абу Умома Ал-Боҳилий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитдим, Видо ҳажлари йилидаги хутбаларида бундай дедилар: «Хотин киши эрининг уйидан, молидан эрининг изнисиз, зинҳор бирор нарса инфоқ қилмасин!..» Айтдики, «Ё Расулуллоҳ! Таом ҳам бермасинми?» Айтилдики, «Молнинг энг афзали шудир!».

Бу бобда Саъид ибн Аби Ваққос, Асмо бинти Абу Бакр, Абу Ҳурайра, Абдуллоҳ ибн Амр ва Оиша (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган.

Абу Умоманинг ҳадиси ҳасан.

Дўстларигиз билан улашинг!

Ҳадислар рўйхатига қайтиш