Хотин эрининг уйидан (олиб чиқиб) инфоқ қилмоғи масаласи
Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Аёл эрининг уйидан холис ниятда ва сочиб-совурмасдан (садақа) берса, унга эрининг ажр-савобича савоб берилгай. Аёл эзгу ниятда бўлгани учун (берилур); хазинабонга ҳам шунча ажр-савоб теккай».
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.
Бу Амр ибн Мурранинг Абу Воилдан ривоят қилган ҳадисидан кўра саҳиҳроқ. Амр ибн Мурра ўз ривоятида «Масруқдан» демайди.
Дўстларигиз билан улашинг!