Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам закотнома ёздилар ва қиличларига боғланган бу закотномани иш кўрувчи волийларига чиқармай туриб вафот этдилар.* У зот қазо қилгач, Ҳазрати Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) то вафотларига қадар ўша билан амал қилдилар. Ва (Ҳазрати) Умар (розияллоҳу анҳу) то вафотларига қадар ўша билан амал қилдилар. Ўша закотномада (ушбулар) битилган эди: «Беш туяда — бир қўй. Ва ўн туяда - икки қўй. Ва ўн беш туяда - уч қўй. Ва йигирма туяда - тўрт қўй. Йигирма беш туядан то ўттиз беш туягача - икки яшар бир урғочи бўталоқ. Ўттиз бештадан ошиб, қирқ бештага қадар етса - уч яшар бир урғочи бўталоқ. Қирқ бештадан ошгач, олтмиштага қадар етса - тўрт яшар бир бўта. Олтмиштадан ошгач, етмиш бештага қадар - беш яшар бир урғочи туя. Етмиш бештадан ошгач, тўқсонтага қадар етса - уч яшар икки урғочи бўта. Тўқсонтадан ошгач, юз йигирматага қадар етса - тўрт яшар икки урғочи бўта. Юз йигирматадан ошгач, ҳар элликта (туя) учун — тўрт яшар бир урғочи бўта ва ҳар қирқта (туя) учун - икки ёшга тўлиб, уч ёшга ўтган бир урғочи бўта. Қўйларда эса ҳар қирқта қўйда юз йигирматага қадар бўлса - бир қўй. Юз йигирматадан ошгач, икки юзтага қадар бўлса - икки қўй. Икки юзтадан ошгач, уч юзтага қадар - уч қўй. Уч юзтадан ошгач, ҳар юз қўйдан - бир қўй. Кейин уч юзтадан ошиб, тўрт юзтага етгунича - ҳеч нарса (закот) йўқ. Закот (бериш)дан қўрқиб, айри-айри (сурув)лар бир-бирига қўшиб юборилмайди ва жамланган (сурув)лар бир-биридан ажратилмайди.** Сурув қўшилгач, эгалари бир-бирларига тенгма-тенг савияда қарайдилар.*** Қариган ва нуқсони бўлган жониворлар закот сифатида олинмайди».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Манбалар

Туя ва қўйнинг закоти