Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам закотнома ёздилар ва қиличларига боғланган бу закотномани иш кўрувчи волийларига чиқармай туриб вафот этдилар.* У зот қазо қилгач, Ҳазрати Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) то вафотларига қадар ўша билан амал қилдилар. Ва (Ҳазрати) Умар (розияллоҳу анҳу) то вафотларига қадар ўша билан амал қилдилар. Ўша закотномада (ушбулар) битилган эди: «Беш туяда — бир қўй. Ва ўн туяда - икки қўй. Ва ўн беш туяда - уч қўй. Ва йигирма туяда - тўрт қўй. Йигирма беш туядан то ўттиз беш туягача - икки яшар бир урғочи бўталоқ. Ўттиз бештадан ошиб, қирқ бештага қадар етса - уч яшар бир урғочи бўталоқ. Қирқ бештадан ошгач, олтмиштага қадар етса - тўрт яшар бир бўта. Олтмиштадан ошгач, етмиш бештага қадар - беш яшар бир урғочи туя. Етмиш бештадан ошгач, тўқсонтага қадар етса - уч яшар икки урғочи бўта. Тўқсонтадан ошгач, юз йигирматага қадар етса - тўрт яшар икки урғочи бўта. Юз йигирматадан ошгач, ҳар элликта (туя) учун — тўрт яшар бир урғочи бўта ва ҳар қирқта (туя) учун - икки ёшга тўлиб, уч ёшга ўтган бир урғочи бўта. Қўйларда эса ҳар қирқта қўйда юз йигирматага қадар бўлса - бир қўй. Юз йигирматадан ошгач, икки юзтага қадар бўлса - икки қўй. Икки юзтадан ошгач, уч юзтага қадар - уч қўй. Уч юзтадан ошгач, ҳар юз қўйдан - бир қўй. Кейин уч юзтадан ошиб, тўрт юзтага етгунича - ҳеч нарса (закот) йўқ. Закот (бериш)дан қўрқиб, айри-айри (сурув)лар бир-бирига қўшиб юборилмайди ва жамланган (сурув)лар бир-биридан ажратилмайди.** Сурув қўшилгач, эгалари бир-бирларига тенгма-тенг савияда қарайдилар.*** Қариган ва нуқсони бўлган жониворлар закот сифатида олинмайди».

* Иборадаги такдим ва таъхир назари эътиборга олиниб, таржима этилди. Муборакфурий, Термизий китоби шарҳига бағишланган. «Туҳфат-ул-аҳвозий» асарида мазкур таъбирдаги такдим ва таъхирга ишорат қилади. Абут-Тоййиб Ас-Синдий айтади: «Закотноманинг қиличга боғланмоқлигида закот бермаганларга қарши жанг қилишга доир ишорат бор. Чунончи, Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу)нинг халифати даврида закот бермаган кишилар бўлган ва уларга қарши жанг қилинган».

** «Закот (бериш)дан қўрқиб, айри-айри (сурув)лар бир-бирига қўшиб юборилмайди ва жамланган (сурув)лар бир-биридан ажратилмайди» сўзини Имом Молик бундай изоҳлайд»: «Уч киши бўладики, ҳар биттасининг қирқтадан қўйи бор ва закот бермоқлари вожиб. Булар, уччаласининг молидан, битта қўй бериш вожиб бўлмоғи учун сурувларини бир-бирига қўшиб юборишади. Ёки икки кишининг икки юз иккита қўйи бўлиб, булардан закот сифатида учта қўй бермоғи вожиб. Шунда ҳар бири биттадан қўй бериш учун, келишиб, сурувни ажратишади...» Имоми Шофиъий айтади: «Бу бир томондан мол эгасига, иккинчи томондан закот маъмурига хитобдир. Закот беришдан қўрқиб, булардан ҳеч бири ажратиш ёки қўшиш ҳаракатига тушмаслиги керак. Мол эгаси закот кўпаймоғидан қўрқиб, қўшиш ёки ажратиш пайига тушади. Закот маъмури эса закот озаймоғидан қўрқиб, қўшишга ёки ажратишга уринади. «Закот (бериш)дан қўрқиб»нинг маъноси закотнинг кўпаймоғидан ёки озаймоғидан қўрқишдир. Бу маъно хоҳ мол эгасига, хоҳ закот маъмурига тегишли эҳтимоли бўлганидан ва уни битталарига қаратмоқ иккинчиларига қаратмоқдан авло эмаслиги учун, икковига бирдан қаратилади. Шуниси борки, маънони мол эгасига қаратмоқ мувофиқроқдир.

*** Масалан, қўшилган бир сурувда ҳар бирининг йигирматадан қўйи бўлади ва закот маъмури шулардан биттасининг молидан битта қўй олса, иккинчи киши молидан битта қўй олинган кишига ярим қўйнинг бадалини пул сифатида тўлайди.

** «Закот (бериш)дан қўрқиб, айри-айри (сурув)лар бир-бирига қўшиб юборилмайди ва жамланган (сурув)лар бир-биридан ажратилмайди» сўзини Имом Молик бундай изоҳлайд»: «Уч киши бўладики, ҳар биттасининг қирқтадан қўйи бор ва закот бермоқлари вожиб. Булар, уччаласининг молидан, битта қўй бериш вожиб бўлмоғи учун сурувларини бир-бирига қўшиб юборишади. Ёки икки кишининг икки юз иккита қўйи бўлиб, булардан закот сифатида учта қўй бермоғи вожиб. Шунда ҳар бири биттадан қўй бериш учун, келишиб, сурувни ажратишади...» Имоми Шофиъий айтади: «Бу бир томондан мол эгасига, иккинчи томондан закот маъмурига хитобдир. Закот беришдан қўрқиб, булардан ҳеч бири ажратиш ёки қўшиш ҳаракатига тушмаслиги керак. Мол эгаси закот кўпаймоғидан қўрқиб, қўшиш ёки ажратиш пайига тушади. Закот маъмури эса закот озаймоғидан қўрқиб, қўшишга ёки ажратишга уринади. «Закот (бериш)дан қўрқиб»нинг маъноси закотнинг кўпаймоғидан ёки озаймоғидан қўрқишдир. Бу маъно хоҳ мол эгасига, хоҳ закот маъмурига тегишли эҳтимоли бўлганидан ва уни битталарига қаратмоқ иккинчиларига қаратмоқдан авло эмаслиги учун, икковига бирдан қаратилади. Шуниси борки, маънони мол эгасига қаратмоқ мувофиқроқдир.

*** Масалан, қўшилган бир сурувда ҳар бирининг йигирматадан қўйи бўлади ва закот маъмури шулардан биттасининг молидан битта қўй олса, иккинчи киши молидан битта қўй олинган кишига ярим қўйнинг бадалнни пул сифатида тўлайди.

Аз-Зуҳрий, «Закот маъмури келганда, учдан бири яхши, учдан бири - ўрта, учдан бири - ёмон тарзида уч қисмга ажратади ва (закотни)нг ўрта қисмидан олади», дейди; (аммо) Аз-Зуҳрий сигирларни зикр қилмайди.

Бу бобда Абу Бакр Ас-Сиддиқ, Баҳз ибн Ҳакимнинг бобоси, Абу Зарр ва Анас (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган.

Ибн Умарнинг ҳадиси - ҳасан. Бутун фақиҳларнинг амали шу ҳадис асосидадир. Юнус ибн Язид ва биттадан ортиқ киши бу ҳадисни Аз-Зуҳрийдан, Солимдан ривоят қилиб, уни рафъ этмаганлар (Расулуллоҳгача юксалтирмаганлар). Бу ҳадисни ёлғиз Суфён ибн Ҳусайн марфуъ тарзида ривоят қилган.

Дўстларигиз билан улашинг!

Ҳадислар рўйхатига қайтиш