Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Аллоҳ садақани қабул этиб, уни ўнгига олгайдир. Сўнг уни ҳар битталарингиз учун улғайтиргайдир. Худди ҳар битталарингиз ўз тойчоғини боқиб улғайтирган каби! Ҳатто бир луқма, шубҳасиз, бамисоли Уҳуд (тоғи)дек бўлур. Ва унинг тасдиқи Аллоҳ азза ва жалланинг китобида шундайдир:

Ал-Ироқий айтадики, «Бу ояти карима баъзи ровийлар томонидан чалкаштириб юборилган. Оятнинг асл матни ушбудир: «Ат-тавба» сурасининг 104-ояти бўлган бу ояти кариманинг маъноси қуйидагичадир: «Улар (гуноҳкорлар) Аллоҳнинг Ўзи бандалари томонидан бўлган тавбани қабул этишини, садақаларни ҳам (ўз даргоҳида) қабул қилишни ва ҳақиқий тавбаларни қабул этгувчи ва меҳрибон зот Аллоҳнинг ўзи эканини билмадиларми?»

«Ал-Бақара» сураси, 276-оят. Маъноси: «Аллоҳ судхўрликни(нг фойдасини) йўқ қилади ва садақалар (нинг фойдаси)ни зиёда қилади».

Бу ҳадис саҳиҳ.

Оиша (розияллоҳу анҳо) воситасида Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан шунга ўхшаш бир ҳадис ривоят қилинган.

Биттадан ортиқ илм аҳллари ушбу ҳадис, шунга ўхшаш ривоят ва сифатлар ҳақида ҳамда Аллоҳ таборак ва таълонинг ҳар кеча дунё осмонига (биринчи осмонга) тушмоғи ҳақида бундай дейдилар: «Бу хил ривоятлар собит бўлиши мумкин. Уларга иймон келтирамиз, ваҳмга (тафсилот ва таъвилга) берилмаймиз ва «Қандай?» деб айтмаймиз». Молик ибн Анас, Суфён ибн Уйайна ва Абдуллоҳ ибн Ал-Муборакдан шу тарзда ривоят қилинган. Бу хилдаги ҳадислар ҳақида айтиша-дики, «Уларни «Қандай»сиз ҳолда ўтказинг!» Аҳли суннат вал-жамоат мазҳабидаги илм аҳлларининг қавли ана шундай. Жаҳмия (фирқаси) эса бу ривоятларни рад этиб, «Бу ташбиҳдир» дейди. Аллоҳу таоло ўз китобининг биттадан кўп жойида «йад» (қўл) «самъ» (қулоқ) ва «басар» (кўз) таъбирларини зикр этади. Жаҳмия (Жуҳамий муътазилий) бу оятларни таъвил этиб, илм аҳлларининг тафсирига мухолиф тарзда тафсир қилишади. Айтадиларки, «Аллоҳу таоло Одамни қўли билан яратмаган. Қўлнинг маъноси фақатгина қувват ва қудратдир».

Исҳоқ, ибн Иброҳим бундай дейди: «Қўлга ўхшаган қўл» ёки «қўл сингари қўл» ёхуд «қулоққа ўхшаган қулоқ» ёки «қулоқ сингари қулоқ» деган вақтда фақат ташбиҳ (ўхшатиш) бўлади. «Қулоқ сингари» ёки - «қулоққа ўхшаш» деса, ташбиҳ ана шудир. Аммо Аллоҳу таоло марҳамат қилганидек, «йад» (қўл), «самъ» (қулоқ) ва «басар» (кўз) деса-ю, кайфиятидан (қандайлигидан) сўзламаса, «қулоқ сингари» ёки «қулоққа ўхшаш» демаса, бу ташбиҳ бўлмайди. Бу сўз Аллоҳу таолонинг китобида келган қавли шарифига ўхшайди: «Унга ўхшайдиган ҳеч нарса йўқдир, Ул (Аллоҳ) Самиъ ва Басирдур (ҳамма нарсани эшитгувчи ва ҳамма нарсани кўриб тургувчидир)» «Шўро», сураси, 11-оят.

Дўстларигиз билан улашинг!

Ҳадислар рўйхатига қайтиш