Садақа берган киши ўз садақасига ворис бўлмоғи
Бурайда (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида ўтирган эдим. Бир хотин келди-да, «Ё Расулуллоҳ! Мен онамга садақа қилиб бир жория бергандим, онам вафот қилди», деди. (Расули Акрам): «Ажринг вожиб бўлди (савобинг ёзилди) ва мерос уни (жорияни) сенга қайтарди!» дедилар. Хотин айтди: «Ё Расулуллоҳ! Онамнинг бир ойлик рўза қарзи (қазоси) бор эди, унинг ўрнига рўза тутсам бўладими?» «Унинг ўрнига рўза тут!» дедилар. Хотин: «Ё Расулуллоҳ! Онам умрида ҳаж қила олмади, унинг ўрнига ҳаж қилсам бўладими?» деди. (Расули Акрам): «Ҳа! Унинг ўрнига ҳаж қилгин!» дедилар...».
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.
Ва бу Бурайданинг ривоятидан эканлиги битта шу важҳдан маълум бўлаётир. Абдуллоҳ ибн Ато муҳаддислар наздида сиқа (ишончли)дир.
Илм аҳллари кўпчилигининг амали шу ҳадис асосидадир. Киши садақаси мерос сифатида ўзига интиқол этса (ўтса), ўша садақа унга ҳалол. Баъзи илм аҳллари эса бундай дейдилар: «Садақа Аллоҳ учун қилинган бир нарсадир. Мерос сифатида ўзига интиқол этганида (қайтганида) уни шунга ўхшаш жойга сарф этмоғи вожиб».
Суфён Ас-Саврий ва Зуҳайр ибн Муовия бу ҳадисни Абдуллоҳ ибн Атодан ривоят қиладилар.