Тиланчи ҳақида
Умми Бужайд (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; у Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга байъат қилган аёллардан эди; Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга айтдики, «Агар мискин киши келиб эшигимда туриб олса-ю, мен унга берадиган бирор нарса топа олмасам, нима қиламан?» Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша аёлга бундай дедилар: «Агар берадиган бирор нарса топа олмасанг, ҳеч йўқса, бир куйдирилган қўй туёғи топиб бўлса ҳам унга бер, уни тиланчининг қўлига тиқиб қўй!».
Куйдирилган қўй туёғидан мурод тиланчини эшикдан куруқ қайтармасликдир. Оз ёки арзимас бўлса ҳам, мумкин бўлган нар-сани бермоқ маъносини ифода этади.
Бу бобда Али, Ҳусайн ибн Али, Абу Ҳурайра ва Абу Умома (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган. Умми Бужайднинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.