Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; (Ҳазрати) Умар Аллоҳ йўлида (бир ғозийни ўзлариники бўлмиш) бир отга миндирдилар. Кейин отнинг сотилаётганини кўриб, уни сотиб олмоқчи бўлдилар. Шунда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Садақангдан қайтма!...» дедилар.

Баъзи илм аҳлларининг фикрича, садақа берган киши, садақасини сотиб олмоғи, ҳадиснинг зоҳирига кўра, ҳаром. Аммо илм аҳлларининг кўпчилиги бу ўриндаги қубҳ (қабоҳат, ёмонлик, хунуклик) лизотиҳи бўлмасдан, лиғайриҳи бўлгани учун кароҳати танзиҳия билан макруҳ эканлигини айтганлар. Чунончи, садақани олган киши, собиқ (аввалги) яхшилиги боис садақани берган кишига нархини тушириброқ сотиш эҳтимоли бор. Демак, нархи пасайтирилган миқдор садақадан қайтмоқ каби бир ҳолатни юзага келтиради. (Ҳазрати) Умар (розияллоҳу анҳу) Аллоҳ йўлида ғазотга кетаётган бир мужоҳидга тамлик йўли билан (буткул эгалик қилиши учун) бир от берганлар. Бунинг тамлик (эгалик қилиши) йўли билан бўлганини, ўша мужоҳид кейинчалик отни сотишга чоғланганидан англаймиз. Баъзилари бу сотиш ҳаракатини бундай изоҳлайди: «От заифлашган ва заифлик боис бошқа отларга етолмайдиган ва фойдаланиб бўлмайдиган ҳолатга етган эди»... Аш-Шавқоний, фарз садақа, яъни закот бўлса, уни сотиб олмоқ зарарсиз, дейди. Чунки ихтиёрий тарзда берилган садақа масаласи бу ўринда ворид эмас.

Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.

Илм аҳллари кўпчилигининг амали шу ҳадис асосидадир.

Дўстларигиз билан улашинг!

Ҳадислар рўйхатига қайтиш