Садақанинг фазилати ҳақида
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Аллоҳ садақани қабул этиб, уни ўнгига олгайдир. Сўнг уни ҳар битталарингиз учун улғайтиргайдир. Худди ҳар битталарингиз ўз тойчоғини боқиб улғайтирган каби! Ҳатто бир луқма, шубҳасиз, бамисоли Уҳуд (тоғи)дек бўлур. Ва унинг тасдиқи Аллоҳ азза ва жалланинг китобида шундайдир:
Ал-Ироқий айтадики, «Бу ояти карима баъзи ровийлар томонидан чалкаштириб юборилган. Оятнинг асл матни ушбудир: «Ат-тавба» сурасининг 104-ояти бўлган бу ояти кариманинг маъноси қуйидагичадир: «Улар (гуноҳкорлар) Аллоҳнинг Ўзи бандалари томонидан бўлган тавбани қабул этишини, садақаларни ҳам (ўз даргоҳида) қабул қилишни ва ҳақиқий тавбаларни қабул этгувчи ва меҳрибон зот Аллоҳнинг ўзи эканини билмадиларми?»
«Ал-Бақара» сураси, 276-оят. Маъноси: «Аллоҳ судхўрликни(нг фойдасини) йўқ қилади ва садақалар (нинг фойдаси)ни зиёда қилади».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАнас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Садақа Раҳмоннинг ғазабини сўндиргай ва ёмон (хунук) ўлимни дафъ этгай!»
Ҳадис ҳақида батафсилроқАнас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Рамазон (рўзаси)дан кейин қайси рўза афзалроқ?» деб сўралди. Айтдилар: «Рамазон таъзими учун Шаъбон рўзаси афзалроқ!)» Кейин: «Қайси садақа афзалроқ?» дейилди: «Рамазондаги (берилган) садақа!» дедилар.
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки пок (ҳалол) нарсадан бир садақа қилса, - (зотан) Аллоҳ фақат покни қабул этгайдир - Раҳмон (жалла жалалуҳу) уни албатта «ўнг қўли» билан олгайдир. Агар ўша садақа хурмо бўлса, у Раҳмоннинг кафтида катталашиб, ҳатто тоғдан ҳам улкан бўлур. Худди сизлардан бирортангиз тойчоғини ёки бузоғини боқиб улғайтиргани каби (бўлур)».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ