Садақанинг фазилати ҳақида
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки пок (ҳалол) нарсадан бир садақа қилса, - (зотан) Аллоҳ фақат покни қабул этгайдир - Раҳмон (жалла жалалуҳу) уни албатта «ўнг қўли» билан олгайдир. Агар ўша садақа хурмо бўлса, у Раҳмоннинг кафтида катталашиб, ҳатто тоғдан ҳам улкан бўлур. Худди сизлардан бирортангиз тойчоғини ёки бузоғини боқиб улғайтиргани каби (бўлур)».
Бу бобда Оиша, Адий ибн Хотим, Абдуллоҳ ибн Аби Ажфо, Ҳориса, Абдурраҳмон ибн Авф ва Бурайда (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган.
бу Ҳурайранинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.
Дўстларигиз билан улашинг!