Садақанинг фазилати ҳақида
Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Садақа Раҳмоннинг ғазабини сўндиргай ва ёмон (хунук) ўлимни дафъ этгай!»
Ёмон (хунук) ўлим - вайрона остида қолмоқ, баланд жойдан йиқилмоқ, чўкмоқ ёки ёнмоқ каби фожиали ҳолларда ўлмоқдир; айни вақтда ёмон (хунук) ўлим шайтон тузоғида (шайтоний бир иш устида) ва ҳарбдан қочиш натижасида ўлдирилмоқдир. Баъзилари эса хунук ўлимни - кутилмаган оний ўлим тарзида тафсир қилишган. Баъзиларнинг фикрича эса чормих қилиб ўлдирилмоқ ва шаръий ҳукм асосида ошкор - ҳаммага билдириб ўлдирилмоқдир.
Ушбу ҳадис бу важҳдан ғариб.
Дўстларигиз билан улашинг!