Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, фитр закотини (фитри Рамазонни) мусулмонлардан ҳар биттасига - хоҳ озод, хоҳ қул; хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин - хурмодан бир соъ ёки арпадан бир соъ тарзида (бермоқликни) фарз қилдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр садақасини эркаку-аёл, озод ва мамлук (қул) ҳар бир мусулмон кишига, хурмодан бир соъ ёки арпадан бир соъ тарзида (бермоқликни) фарз қилдилар». (Ровий) айтадики, «Кейинчалик одамлар буғдойдан ярим соъ бермоқни одат қилишди».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Али ибн Шуъайбнинг бобосидан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Макка (шаҳри) кўчаларига бир жарчи юбордилар: «Диққат! Фитр садақаси, хоҳ эркак,хоҳ аёл, хоҳ озод, хоҳ қул, хоҳ катта, хоҳ кичик бўлсин - ҳар бир мусулмон учун вожибдир! Буғдойдан икки мудд, бошқа таомлар (масаллиқлар)дан бир соъ (берилгайдир!)».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Саъид Ал-Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида фитр закотига таомдан (буғдойдан) бир соъ, арпадан бир соъ, хурмодан бир соъ, майиздан бир соъ, қурутдан бир соъ чиқарар эдик. То Муовия Мадинага келгунича (шунча) чиқариб турганмиз. Муовия (Мадинага келгач) нутқ сўзлади, халққа айтган гапларида ушбу (сўз) бор эди: «Мен, Шом буғдойидан икки мудди бир соъ хурмога тўғри келаётганини кўряпман». Шунда халқ бунга кўнди...» Абу Саъид айтдики, «Мен аввал қандай чиқарган бўлсам, ҳануз худди ўшандай чиқараман».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Манбалар

Садақаи фитр хақида