Садақаи фитр хақида
Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр садақасини эркаку-аёл, озод ва мамлук (қул) ҳар бир мусулмон кишига, хурмодан бир соъ ёки арпадан бир соъ тарзида (бермоқликни) фарз қилдилар». (Ровий) айтадики, «Кейинчалик одамлар буғдойдан ярим соъ бермоқни одат қилишди».
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.
Бу бобда Абу Саъид, Ибн Аббос, Ал-Ҳорис ибн Абдурраҳмон ибн Зубобнинг бобоси, Саълаба ибн Абу Суйор ва Абдуллоҳ ибн Амр (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган.
Дўстларигиз билан улашинг!