Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, фитр закотини (фитри Рамазонни) мусулмонлардан ҳар биттасига - хоҳ озод, хоҳ қул; хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин - хурмодан бир соъ ёки арпадан бир соъ тарзида (бермоқликни) фарз қилдилар».

Ибн Умарнинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ. Молик бу ҳадисни Нофиъдан, Ибн Умардан, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан, Аййубнинг ривоятидек «минал муслимийн» («мусулмонлардан») деган илова билан ривоят қилган. Биттадан кўп киши айни шу ҳадисни Нофиъдан ривоят қилганлар; аммо ҳадисда «минал муслимийн» иловасини зикр қилмаганлар.

Илм аҳллари бу масалада ихтилоф қилдилар. Баъзилари, «Кишининг мусулмон бўлмаган қуллари бўлса, улар учун закоти фитр бермайди» дейишади. Молик, Шофиъий ва Аҳмаднинг қавли шудир. Баъзи илм аҳллари эса бундай дейдилар: «Мусулмон бўлмасалар ҳам, улар учун беради». Ас-Саврий, Ибнул-Муборак ва Исҳоқ шу қавлга эга бўлишган.

Дўстларигиз билан улашинг!

Ҳадислар рўйхатига қайтиш